Тошкент шаҳар ИИББ Турин университети талабасининг бир муштдан ўлгани юзасидан батафсил маълумот берди.
Маълум бўлишича, ОТМнинг 1 курс талабалари ўз муносабатларига ойдинлик киритиб олмоқчи бўлган. Уларга бошқа талаба Шерзод келиб, уларнинг таниши Самандар ишга аралашмасликни талаб қилган. Ҳодиса жойига шунингдек, ОТМ талабалари бўлмаган Самандарнинг дўстлари – Аббосхон ва Алимбеклар ҳам келган.
Воқеа вақтида Шерзод Аббосхонни ҳақорат қилган ва шундан сўнг у Шерзоднинг юзига бир марта урган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Аввал судланган гумонланувчи уни ўлдиришни ният қилмаганини айтган.
Аббосхонга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У 8 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.