Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро қўшнисининг келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро ўтган йилдан бери онлайн қимор ўйинига муккасидан кетиб, 100 млн сўм қарздор бўлиб қолган. Сўнгра у қарзини ёпиш мақсадида танишидан 10 минг доллар қарз олган. Оҳирида эркак барча қарзлардан қутилиш учун шу йил 22 июнда қўшнисининг уйига ўғриликка тушган. Шу вақтда уйга ҳомиладор келин келиб қолган. Фуқаро айбини яшириш мақсадида келинга пичоқ билан ҳужум қилиб, ўлдирган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркакка 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.