Пойтахтда сўнгги бир сутка давомида иккита автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 1 декабрь куни соат 9:10ларда Беруний кўчасида Матиз ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар соат 09:14да ҳодисани бартараф этган. Ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.
Шунингдек, кеча, 30 ноябрь куни соат 17:30ларда Юнусобод туманида Lacetti автомобили капоти остида ёнғин содир бўлгани маълум қилинган. 73 ёшли ҳайдовчи дарҳол хавфни сезиб тўхтаган. Унга қисқа электр туташуви сабаб бўлган.
Ҳар икки ҳолатда ҳам жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.