Қашқадарё вилоятида талаба ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида 2001 йилда туғилган талаба ўзини ўлдирган. У ўзини 4 қаватдан ташлаган.
Ҳозирда прокуратура қизнинг нима сабабдан бундай қилганини ўрганмоқда. Таъкидланишича, талаба 2 босқичда таҳсил олган.