Андижон вилоятида фуқаро ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Андижон туманида яшовчи фуқаро ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодиса юзасидан ЖКнинг 103-моддаси (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу жараёнда ИИБ профилактика инспектори, маҳалла раиси ҳамда бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланди.