Аввалроқ Сурхондарёнинг Денов туманида портлаш содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Бу сафарги маълумотда газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш содир бўлгани ёзилган. Ёнғин 28 дақиқада ўчирилган.
Қидирув қутқарув ишлар жараёнида вайроналар остидан бир нафар шахснинг жасади топилган. Айни вақтда ҳуқумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.