Навоий вилоятида навбатдаги аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 7 декабрь куни Конимех туманида Damas ва DAF юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Натижада Damas ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи эса шифокорлар саъй ҳаракатига қарамай вафот этган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.