Хоразм вилоятида аёлни поезд уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа жойида олинган видео тармоқларда тарқатилиб, унда аёл ҳалок бўлгани айтилган.
Бош прокуратуранинг ушбу ҳолат юзасидан маълумот беришича, ҳодиса 8 декабрь куни соат 09.25ларда “Истиқлол-Ҳазорасп” йўналишида содир бўлган. Поезд 43 ёшли аёлни унинг эҳтиётсизлиги туфайли уриб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.