Самарқанд вилоятида фуқаро профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилиб, машинасини ёқиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 июль куни соат 19:30ларда содир бўлган. Самарқандлик фуқаро маст ҳолатда жанжал кўтаргач унинг атрофидагилар ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Сўнгра воқеа жойига профилактика инспектори етиб келган. Фуқаро унга ҳам бўйсунмай, пичоқ билан ҳужум қилган. Ушбу ҳолатда ходим тергов тезкор гуруҳ ходимларини чақиришга мажбур бўлган. Фуқаро бундан жаҳли чиқиб ходимнинг машинасини ёқиб юборган.
Иш Каттақўрғон туман судида кўриб чиқилган. Фуқаро ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 4 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.