Пойтахтда 15 ёшли йигит ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 8 декабрь куни соат 22:00ларда Шифонур и Талабалар кўчалари кесишмасила содир бўлган. 15 ёшли йигит Кобальтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлдаги Матиз билан урилган. Сўнгра Кобальт дарахтга урилган ва ёнғин юзага келган. Воқеа жойига келган ўт ўчирувчилар уни бартараф этган.
Иккита ҳайдовчи ҳам шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.