10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда талабалар муштлашуви акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода ОТМ биноси олдидаги муштлашувни кўриш мумкин. Маълум бўлишича, ҳодиса Термиз давлат университетида 9 декабрь куни соат 12:50ларда содир бўлган.
ОТМ матбуот хизматининг маълумотига кўра, 3 ва 1 курс талабалари елкасига туртилиб кетгани учун коридорда муштлашган. 1 курс талабаси шундан сўнг ОТМ биноси олдига қараб қочган, 3 курс талабаси эса уни қувлаб урган. Матбуот хизмати оммавий муштлашув бўлганини рад этди. Таъкидланишича, бошқалар уларни ажратмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолатни ўрганмоқда.