Аввалроқ Андижон вилоятида 28 ёшли аёл бахтсиз ҳодисага учрагани ҳақида хабар қилинган эди.
Гап шундаки, аёл АДУда ўқийдиган талабанинг оила аъзоси сифатида ота-оналар мажлисига борган. Шунда у телефонда гаплашаётган вақтда қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг 4 қаватидан тушиб кетган. Таъкидланишича, ўша ҳудудда зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланган бўлган.
Дарё нашрининг ёзишича, аёл 9 декабрь куни оламдан ўтган. Маълум қилининишича, ўша ҳудудда қурилиш ишларини олиб бораётган корхонага нисбатан жиноий иш қўзғатилган.