“Бунёдкор” футбол клубининг 20 ёшли истеъдодли футболчиси вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Диёр Раҳимқулов ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари очиқланмаяпти.
Таъкидланишича, истеъдодли футболчи “Бунёдкор”нинг энг перспектив ўйинчиларидан бири ҳисобланган. Ўйинчи яқин вақтларда Олимпия терма жамоасига чақирилиши кутилаётган эди. Раҳимқулов ўтган мавсумда ўзини “Андижон”да яхши кўрсатган эди.