Фарғона вилоятида эркак хотини ва 13 ёшли ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 11 май куни содир бўлган. Таъкидланишича, ҳодисадан бир кун олдин эркак ва аёл урушиб қолган. Ўша куни эркак уйидан 500 минг сўм олиб чиқиб кетаётганда аёл уни ҳақоратли сўзлар билан камситган. Шундан жаҳли чиққан эр аввалдан йиғилиб келган ғазаби билан болта сопида хотини ва 13 ўғлини ўлгунча урган. Иккиси ҳам воқеа жойида вафот этган.
Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда бу эркакнинг иккинчи турмуши экани ва у азалдан хотини хиёнат қилаяпти ва фарзанд ҳам уники эмас дея шубҳа қилиб юргани маълум бўлган. Суд қарорига кўра, ичкиликка рўжо қўйган эркак 22 йилга озодликдан маҳрум қилинган.