Пойтахтда йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 декабрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ кўчасида Исузу автобуси, Лабо, Спарк, 2 та Нексия, 2 та Матиз ва Ласетти иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Лабо ҳайдовчиси ва автобус йўловчиси шифохонага олиб борилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.