Жорий йил 23 август куни Қорақалпоғистонда қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Эркак хотини билан ажрашгандан сўнг собиқ турмуш ўртоғига алимент тўламай келган. Эркак қизларини кўриш учун собиқ хотинининг уйига келганида аёл жанжал кўтарган. Ушбу ҳодиса вақтида аёл эркакнинг юзига тарсаки туширган. Эркак шу вақтда жаҳл остида аёлга 7 марта пичоқ урган. Натижада аёл вафот этган.
Фуқарога нисбатан ЖКнинг 97 моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган. Суд қарорига кўра эркак 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.