Бугун ижтимоий тармоқларда автобус ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 14 декабрь куни соат 15:21ларда содир бўлган. У соат 15:34ларда бартараф этилган. Автобуснинг фақат орқа томони зарарлангани маълум бўлди. Таъкидланишича, ёнғин 47-сонли автобус йўанилишда ҳаракатланувчи Мерс автобусида Сергели туманида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.