Тошкент шаҳрида фуқаро акасини ҳимоя қилиш учун одам ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда яшовчи йигитнинг акаси овқат етказиб бериш билан шуғулланган. Ана шундай хизматларнинг бирида эркак оилали аёлнинг уйига сомса етказиб берган ва бу ҳақида аёлнинг рақамига СМС ёзган. Эркак унинг ортидан “фарзандингиз борми” деган СМСни ҳам ёзган. Буни аёлнинг эри кўриб қолган ва дарҳол эркакка телефон қилиб, учрашиб олишни айтган. Шу йил 14 август куни соат 17:30ларда фуқаро хотини, икки фарзанди, онаси ва жияни билан учрашув жойига борган. Таом етказиб бериш билан шуғулланувчи эркак эса укаси билан келган. Шу вақтда фуқаро эркакдан хотинининг рақамини беришини ва унга СМС ёзишини айтган. “Сенга ҳам шундай қилсам ёқадими” дея савол билан мурожаат қилган. Шу вақтда орада жанжал чиққан ва эркаканинг укаси фуқарога пичоқ уриб, ўлдирган.
Таъкидланишича, ука акасига айтмай пичоқни олиб борган. Суд қарорирга кўра ука ЖКнинг 97-моддаси «ж» қисми билан айбдор деб топилган ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.