Тошкент вилоятида юк автомашинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 15 декабрь куни соат 16:00ларда Паркент туманида содир бўлган. Howo юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетган. Ушбу ҳолатда у йўл четида турган Lacetti ва Spark’га урилган.
Lacetti и Spark ичида ҳеч ким бўлмаган. Юк автомашинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.