Дарё нашрининг ёзишича, ҳодиса 16 декабрь куни тунги соат 03:00ларда Кимёгарлар қўрғони, «Маданият» маҳалласида содир бўлган. Ёнғинга шам сабаб бўлган. Таъкидланишича, хонадонда яшовчи бола кун давомида чироқ ўчавергач шам ёруғида дарс қилишга мажбур бўлган ва ўша вақтда ухлаб қолган. Буни хонадон эгаси ҳам тасдиқлаган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳудуддаги уйда иситиш тизими йўқ. Шу сабабга кўра ҳаво совуши билан ҳамма иситиш печини қўшади ва шунинг оқибатида электр таъминотида узилишлар ҳолати кўпаяди. Қўшнилар ҳам 15 декабрь куни кун давомида электр таъминотида тинимсиз узилишлар бўлганини тасдиқлаган.