Самарқандда эркак ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак шаръий никоҳдаги хотини билан ижарадаги уйда яшаган. Кейинчалик уларнинг фарзанди дунёга келган.
Қотиллик содир бўлган куни эркак аёл билан жанжаллашган. Ушбу можародан сўнг эркак ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган ўғлини боши билан ерга урган. Бола ҳодиса жойида вафот этган. Эркак яширишига уринган. Лекин ҳуқуқ тартибот органлари уни қўлга олган. Суд қарорига кўра фуқаро 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.