Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги ошхонада газ портлагани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 19 декабрь куни 14:20ларда содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, соат 14:54да ёнғинни бартараф этган. Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 10 киши жабрланган.
Воқеа юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.