Тошкент вилояти Қибрай туманида йигит кучли ток уриши сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги 2-сон Тошкент академик лицейи талабаси «Оқ-қовоқ» темир йўл бекатида поезд вагони устига чиққан ва ўша ерда кучли ток уриши сабаб ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида лицейда муҳокама бўлиб ўтган.