Қашқадарё вилояти Косон туманида фуқаро эркакни ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, айбланувчи эркакни синглисига гап отган деб гумон қилган ва у билан қизбола образида телеграмда танишиб, учрашувга таклиф қилган. Ўша вақтда фуқаро эркакни пичоқ билан ўлдириб, қудуққа ташлаб кетган. Шунингдек, марҳумнинг машинасидан 20 млн сўм ҳам олиб кетилган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда фуқаро ЖКнинг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) билан айбдор деб топилган ва 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган.