Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 18 декабр куни содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилаётган вақтда уйнинг ювиниш хонасидан эркак ва фарзандининг тутунга димиққан ҳолда жасади топилган.
Таъкидланишича, ёнғин қўшни уйга ҳам зарар келтирган.