Пойтахт метросида носозлик кузатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 23 декабрь куни соат 12:15ларда Космоноватлар метро бекатида метронинг 3-вагонида носозлик кузатилган. Шундан сўнг воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари келиб йўловчиларни хавфсиз ҳудудга кўчирган.
ФВВ поездда ёнғин содир бўлмаганини маълум қилиб, техник сабабларга кўра сақлагич (предохранитель) куйганлиги ёки тормоз колодкаси сиқиб қолганлигини тахмин қилмоқда. Поезд таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган. Айни вақтда метрода ҳаракат тикланган. Ҳеч ким жабрланмаган.