Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими отдан йиқилгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видео изоҳида ҳодиса 12 декабрь куни, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган улоқда содир бўлгани айтилмоқда. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этган.
Таъкидланишича, туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов ўша кундан бери ишга чиқмаяпти. У жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган.