Тошкент вилоятида мактабда содир бўлган жанжални ажратишга уринган йигит калакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 30 ноябрь куни Тошкент туманидаги 9-сонли мактабда 18- ва 31-сонли мактабларнинг ўқувчилари баскетбол мусобақасидан сўнг жанжаллашган. Шунда уларни ажратишга уринган, 18-мактабда ўқувчи 17 ёшли йигит мусобақани кузатиб ўтирган 20 ёшли йигитдан калтак еган. Натижада у енгил жароҳат олган.
Ҳодиса юзасидан 20 ёшли йигитга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.