Туркияда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 29 ноябрь куни Истанбулда кучли шамол бўлган. Бунинг натижасида кўп қаватли уйларнинг бирининг томи қулаб тушган. Унинг остида ўзбек оиласининг 3 нафар аъзоси қолиб кетган.
Маълумот берилишича, ҳодиса оқибатида бир нафар аёл воқеа жойида, яна бир нафари эса кома ҳолатидан ўзига келмай 21 декабрь куни вафот этган. Вафот этганлардан бири 37 ёшли, асли сурхондарёлик аёл бўлгани айтилмоқда.