Тошкентда 7 нафар эркак босқинчилик содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 3 декабрь куни 7 нафар шахс турли буюмлар билан қуролланган ҳолда Юнусобод туманидаги уйларнинг бирига бостириб борган. Таъкидланишича, ўша куни уйда аёлнинг бир ўзи бўлган ва босқинчилар унинг қўл-оёларини скотч билан боғлаб, уйдаги сейфни олиб чиқиб кетган. Шу вақтда уйга аёлнинг икки нафар қизи ҳам келиб қолган. Эркаклар уларни ҳам қўрқитиб уйга олиб кирган ва қизларнинг Жентра автомибилида қочиб кетган.
Маълум қилинишича, сейфда 15 минг доллар бўлган. Қидирув тезкор тадбирлари давомида уларнинг барчаси ушланиб, ҳибсга олинган. Кейинчалик маълум бўлишича, босқинчилардан бири аввалроқ ушбу хонадонда устачилик қилган шахс бўлган. уларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми «А» банди (босқинчилик), 267-моддаси 2-қисми «Б» ва «В» бандлари (транспорт воситасининг бир гуруҳ шахслар томонидан олиб қочилиши) билан айблов эълон қилинган.