Тошкент тумани Чимкент йўли кўчасида бир гуруҳ шахслар муштлашди. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқатилди. Унинг изоҳида кўча “солиқчилари” жанжаллашгани айтилган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари изоҳ берди. Таъкидланишича, ҳодиса 24 декабрь соат 01:30ларда видео изоҳида айтилган манзилда содир бўлган. Ўша куни 3 нафар шахс овқатланиш учун кафега кирган вақтда навбат талашиб бошқа уч нафар киши билан жанжаллашиб қолган. Сўнгра улар йўлнинг қатнов қисмида бир-бирининг машинасини сиқиб, муштлашган. Видеода ана шу ҳолат акс этган.
Кейинчалик уларнинг шахсига аниқлик киритилган ва барчаси ушланган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Иккита машинанинг ҳайдовчилридан бошқа шахслар маст ҳолатда бўлган.