Тошкент вилоятида эркак хотини ва дўстини пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда яшовчи 3 нафар фарзанднинг отаси маст ҳолатда, жаҳл устида хотинига талоқ қўйган. Сўнгра маълум вақт ўтгач у хотини билан ярашиб, бирга яшай бошлаган. Эркак шу орада аёлни қайта никоҳлаб олишни ният қилади ва домладан маслаҳат сўрайди. Шунда домла аёлни бошқа эркакка никоҳлашни ва уч кундан сўнг ундан талоқ олиши кераклигини айтади. Ана шундан сўнггина эркак хотинини қайта никоҳига олиши мумкинлиги айтилади. Эркак бу орада дўстини ушбу ишга жалб қилади. Дўсти рози бўлгач эркак аёли ва ўртоғини бир хонага киритиб юборади. Шунда эркаклик ғурури “уйғониб” кетган эр улар бирга ўтирган хонага кириб, аёл ва дўстини пичоқлаб қўяди.
Эркак ЖКнинг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган ва унга ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.