Бухоро вилоятида Миллий гвардия ходими ўлдирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 декабрь куни соат 05:15ларда Миллий гвардия ходими Қумли ГТК мобил йўналишида, тақиқланган ҳудудда ҳаракатланиб юрган “УАЗ” атвомобилини тўхтатишга уринган. Лекин ҳайдовчи унга бўйсунмай ходимни қасддан уриб кетган. У ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, ҳайдовчи 44 ёшли А.А. бўлган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро қўлга олинган.