Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажоновнинг рафиқаси Гулсара ая 4 апрель куни 73 ёшида вафот этди.
Бугун, 5 апрель куни пешин намозидан сўнг Тошкент шаҳридаги «Саид Ваққос ота» жоме масжидида жаноза намози ўқилади, дея хабар қилди "Дарё".
EVERYDAY.UZ тахририяти марҳумнинг оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.