Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқарони АҚШга пул эвазига жўнатмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2 киши Самарқанд шаҳрида яшовчи 2 нафар шахсни 60 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган. Улар айтилган пулнинг 20 минг долларани олаётганда ушланган.
Аниқланишича, улар фуқароларни «Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали юбормоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.