Ўзбекистонда ёш футболчи фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 18 ёшли ҳимоячи Самандар Йигиталиев ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган. Ҳодиса 29 декабрь куни содир бўлган.
Таъкидлаш жоиз, футболчи “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоасида тўп сурар эди. У яқин орада асосий жамоага ўтиши кутилаётган эди. Ҳозирча ЙТҲ сабаблари очиқланмади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бунёдкорнинг 20 ёшли истеъдоди ЙТҲда ҳалок бўлган эди.