Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 5 кишининг умрига зомин бўлган аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 январь куни 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Кобальтда бошқарув йўқотилиши оқибатида машина бетон тўсиққа бориб урилган. Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан теговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.