Шу йил 1 январь куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 54 ёшли эркак Матизни маст ҳолатда бошқарган ва қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 30 ёшли ҳайдовчи ва 38 ёшли ҳайдовчилар бошқарувидаги Нексия-2 автомашиналари билан тўқнашган. Натижада 38 ёшли ҳайдовчи ва унинг 13, 10, 5, 1 ҳамда 35 ёшли йўловчилари турли жароҳатлар олиб шифохонага олиб борилган. Маст ҳайдовчининг ўзи ҳам жароҳатланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.