Кеча, 4 апрель куни номаълум шахс “Beeline” уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамимини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор аниқлов тадбирлари натижасида, ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, В.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.