Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ота ўғлининг қотилига айланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 30 декабрь санасида туманда яшовчи 41 ёшли ота маст ҳолатда 18 ёшли ўғли билан жанжаллашган. Сўнгра ота пичоқ билан ўғлининг қорин қисмига урган. Натижада фарзанд шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ота ҳибсга олинган.