Аввалроқ, 2021 йилнинг 19 июль санасида машҳур спортчи Мурод Хонтўраев ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълумки ушбу ҳодиса юзасидан ЖКНинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган эди. Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан очилган иш 2021 йилнинг 30 сентябрь куни ҳаракатдан тўхтатилган. Ҳуқуқ тартибот органлари ЙТҲга Хонтўраевнинг ўзи сабабчи бўлганини, у Йўл ҳаракати қоидаларининг 3, 4, 73, 77 ҳамда 79 бандларини бузганини маълум қилди.
ЙТҲда зарарланган Жентра автомобили эса Хонтўраевнинг BMW машинаси суғуртасидан қопланиши таъкидланди.