Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида шу йил 1 январь куни ёшлар ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 20 ёшли фуқаро танишлари билан Кобальтда кетаётганда кўчада йўлни тўсиб турган Жентра ва Нексия автомашиналарини кўриб қолади. Шунда йигит нариги машиналар ҳайдовчиларидан четроққа туришни сўрайди. Бунга жавобан эса кўчада турган йигит 20 ёшли фуқаронинг кўкрак соҳасига уриб қолган. Йигит ҳодиса натижасида вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Пичоқни урган йигит эса ушланган. Тергов олиб борилмоқда.