Андижон вилояти Марҳамат туманида ака ўз укасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи эркак ишдан чарчаб келиб, спиртли ичимлик ичган. Шу пайт унинг уйига укаси маст ҳолда келиб, жанжал кўтарган ва ака укасини уйига қайтариб юборган. Орадан бироз вақт ўтгач ука яна келган ва онаси билан жанжаллашган. Шу вақтда ука уйдаги сигирни сотишини айтган. Она эса ўзи биргина шу сигир қолганини, унга тегмасликни сўраган. Шу вақт жанжалга ака аралашган ва укасини пичоқ қадалиб турган сомонга итариб юборган. Ука олган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган.
Ушбу иш юзасидан вилоятда суд бўлиб ўтган. Унинг қарорига кўра, ака 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.