Самарқанд вилояти Ургут туманида аянчли қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 31 декабрь куни 29 ёшли Б.Р. қўшниси билан олдиндин келишмовчилиги бўлгани сабабли «Деҳқонобод» деҳқон бозорида болта билан бош ва бўйин соҳасига икки маротаба урган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида шу йил 3 январь куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Б.Р. ҳибсга олинган.
Таъкидлаш жоиз, тармоқларда тарқалган хабарларда марҳумнинг аввалдан Б.Р. билан адовати борлиги сабаб, унинг уйига бориб хотинини ҳақорат қилгани айтилган. Сўнгра Б.Р. бозордан болта сотиб олиб, қўшнисини ўлдиргани маълум қилинган.