Навоий вилояти Конимех тумани Лолазор ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олатаёгналрни қум босиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, уларнинг сони 5 нафар бўлган ва ҳаммаси Бухоро вилояти Шофиркон туманидан бўлган. Ҳодиса декабрь ойининг оҳирида содир бўлган. Улар тупроқ остида 4 январга қадар қолиб кетган.
Таъкидланишича, вафот этганлар орасида ака-уклар ҳам бор. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ айнан ушбу ҳудудда ноқонуний олтин қазиб олаётганларни ҳам тупроқ босиб қолган эди. Унда 4 киши ҳалок бўлган ва уларнинг 3 нафари Шофиркондан бўлган.