Тошкент шаҳри Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида автобус пиёданинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 6 январь куни қурилиш моллари бозори ҳудудида содир бўлган. Гувоҳлар пиёда маст ҳолатда бўлганини айтишмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ суриштирув ишларини бошлади.