Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 январь куни туманда яшовчи ака-ука танишидан қарзни қайтаришни талаб қилган. Шунда таниш пулни қайтаришини айтиб, ука билан жанжаллашиб кетган. Сўнгра ука темир билан қарз олган шахсни урган. У йиқилгач ёнидаги пичоқ билан ўзини ҳимоя қилган. Лекин ука пичоқни танишининг қўлидан туширтириб юборишга эришган. Ушбу ҳолатга сўнгра ака аралашган ва ердаги пичоқни олиб қарз олган шахсга тиқиб олган. Лекин пичоқ синиб кетгач ака танишини таёқ билан урган ва у йиқилгандан сўнг ўзининг пичоғи билан 8 марта тиқиб олган.
Ака-ука қўлга олинган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, тергов олиб борилмоқда.