Ижтимоий тармоқларда қора Малибу автомашинасини тўхтатиш вақтида қуролдан фойдаланилгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда Малибунинг 45 ёшли ҳайдовчиси ўта маст ҳолатда машина бошқариб, ЙПХ ходимларининг буйруғига бўйсунмаган ва ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг ходимлар уни тўхтатиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлган.
Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 7 январь куни соат 15:00ларда Юнусобод туманида содир бўлган. Ҳайдовчи ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.