Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги каналда 2021 йилнинг 28 декабрь куни ёниб кетган Спарк ва ичидан мурда топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодисани гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар содир этган. Таъкидланишича, марҳум асли самарқандлик бўлган. Унинг ўзи наркотик истеъмол қилиб турган. У моддаларни “Бешсаид” маҳалласида яшовчи уч нафар фуқародан мунтазам сотиб олиб турган. Сўнгра марҳумнинг қарзи 3 минг долларга етгач унга модда сотмай қўйишган. Шундан сўнг марҳум уларни ҳуқуқ тартибот органларига айтиб бериш билан қўрқитиб келган. 27 декабрда марҳум уларнинг олдига 3 миллион сўм билан келган. Лекин гиёҳфурушлар унга керакли нарсани сотмаган. Ушбу ҳолатда марҳумнинг жаҳли чиқиб яна уларни “сотишини” айтган. Шунда сотувчилар уни ўлдириб, ўзининг машинасига ўтқазиб, бензин билан ёқиб юборган ва каналга ташлаб юборган.
Таъкидланишича, ўша вақтда гиёҳфурушларнинг ўзлари ҳам наркотик таъсирида бўлган. Ҳозирда бу бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.