Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Дамас ва Исузу автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 январь куни Исузу йўл четида тўхтаб турган Дамасга бориб урилган. Шундан сўнг Исузу ҳайдовчиси ва 5 нафар йўловчиси ҳамда Дамас ҳайдовчиси ва йўловчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.